Бугунги кунда иссиқлик электр станцияларда 34 та частота ўзгартиргич қурилмалар, 50 та кичик қувватдаги қуёш фотоэлектр станциялари, 42 та қуёш сув иситгичлари, 246 та қуёш панелли ёритиш чироқлари ва 914 та сенсорли ёритиш датчиклари ўрнатилди.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ маъмурий биноси том қисмида 116 та қуёш панелларидан иборат қуввати 40 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилиб бинонинг мавжуд электр энергия таъминоти тизимига уланди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган қурилмаларни ўрнатилиши натижасида ўтган йил давомида тизим корхоналари томонидан ўз эҳтиёжлари учун 1 миллион кВт/соатга тенг электр энергияси ва 719,5 Г/кал иссиқлик энергияси иқтисод қилинишига эришилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг бир қатор топшириқлари асосида «Фарғона ИEМ» АЖда қуввати 1 800-2 000 кВт ва «Сирдарё ИEС» АЖда қуввати 1 200-1 500 кВт бўлган қуёш фото электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган, айни дамда лойиҳани тендер олди мувофиқлаштириш ишлари олиб бориляпти.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш ишларига 3,7 миллион долларга тенг маблағ жалб этилиши режалаштирилган бўлиб, унинг амалга оширилиши натижасида қўшимча йилига ўртача 8,7 миллион кВт/соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади ва қарийб 1 миллион куб/метр табиий газ тежалишига эришилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Иссиқлик электр станциялари» АЖ маълумотига таяниб.