Қайд этилишича, шу йилнинг 23 июнь куни Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ “Гиҳёвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш“ бўлими ҳамда Паяриқ тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган махсус-профилактик тадбир давомида Жомбой туманида рўйхатда туриб, вақтинча Паяриқ тумани Полвонариқ маҳалласида яшовчи фуқаронинг ҳовлисида жойлашган иссиқхонада 221 туп гиёҳвандлик ўсимлиги етиштириб келинаётганлиги аниқланди.

Ушбу иссиқхонанинг ички қисми кўздан кечирилганда у ерда оғирлиги 1 кг бўлган қуритилган ҳолдаги гиёҳвандлик моддаси ҳам сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди ва у тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.