Қоратепа қишлоғида Убайдуллаев Нажмиддин хонадонида иссиқхона ташкил этиш мақсадида олиб бораётган қазиш ишлари натижасида ер бир метр чуқурликда қазилганда бус-бутун ҳолда сақланган номаълум ҳайвон суяк қолдиқларига дуч келади.
Ва бу ҳақда Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига бу ҳақда маълумот берилди. Музей ходимлари ва Наманган давлат университетининг археология кафедраси мутахассислари билан биргаликда хонадонга бориб текшириш ишларини олиб бордилар.
Дастлабки маълумотларга кўра мазкур ҳайвон скелети динозаврларнинг индрокатерий турига мансуб йирик сут эмизувчи эканлиги тахмин қилинмоқда. Воқеалар ривожи билан яна таништириб борамиз, деб хабар беради Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи матбуот хизмати.