Маълум бўлишича, 2023 йил 4 июль куни Истанбул шаҳри Чекмекой тумани Чамлик маҳалласида 4 қаватли бинонинг 1-қаватида истиқомат қилган уйда табиий газ портлаши натижасида танасининг маълум қисми куйиши оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.Гуломова Истанбул шаҳар шифохонасига олиб борилган.

Бош консулхона томонидан Чекмекой ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва шифохона ходимлари билан алоқа ўрнатилди. Ватандошимиз ҳозирги вақтда жонлантириш бўлимида эканлиги маълум бўлди.