Навоий вилояти Кармана тумани “Каловат” МФЙда яшовчи Элмурод Рўзиев 2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг "1091" ишонч телефонига мурожаат қилиб, хизмат кўрсатувчи ташкилотга автомашина учун бошланғич тўловни амалга оширганини, маълум сабабларга кўра, тўлов пулини қайтариб олмоқчи бўлганида эса, кўплаб муаммоларга дуч келаётгани, оввора-ю сарсон бўлаётганини баён қилиб, истеъмолчи сифатида бузилаётган ҳуқуқлари ҳимояланишида ва муаммосини бартараф этишда амалий ёрдам сўраган.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизматидан маълум қилишича, мурожаат Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиб, фуқаронинг автомашина учун тўлаган ва ололмай юрган 8 миллион 838 минг сўм миқдордаги пул маблағи хизмат кўрсатувчи МЧЖ томонидан истеъмолчига қайтарилди.