27-29 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган тадбирлар доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлик гуруҳларининг йиғилиши, соҳа мутахассислари ва олимлар иштирокида маҳорат дарслари, давра суҳбати ва учрашувлар ташкил этилади.
Тадбирларда Тожикистон истеъмолчилар иттифоқи ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, контрафакт товарларга қарши курашиш чоралари, фармацевтика маҳсулотлари ноқонуний айланишининг олдини олиш, қурилиш материаллари ва буюмлари айланишини техник жиҳатдан тартибга солиш ва давлатлараро стандартлаштиришнинг аҳамияти каби масалалар муҳокама этилмоқда.