Унда қайд этилишича истеъмолчи машинасини таъмирлатиш мақсадида Самарқанд шаҳрида фаолият олиб борадиган Фазлиддин исмли устага боради. Уста машинанинг битта эҳтиёт қисмини алмаштириш кераклигини айтиб, уни ўрнатиш билан бирга хизмат ҳақи 4 миллион 130 минг сўм бўлишини айтади. Фуқаро рози бўлганидан сўнг машина таъмирланади ва унга 6 ой кафолат беради.

Афсуски, орадан бир ой вақт ҳам ўтмасдан машинада яна ўша эҳтиёт қисм билан боғлиқ носозлик юзага келади. Фуқаро мазкур ҳолат юзасидан уста билан боғланиб, машинани қайтадан таъмирлаб беришини сўраб мурожаат қилган бўлсада, ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини айтиб ўтган.

Мурожаат Федерациянинг Булунғур туман жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида, истеъмолчининг машинаси 6 ой кафолати қайтадан таъмирлаб берилишига эришилди.

Яна бир мурожаат Булунғур тумани “Мингтепа” МФЙда яшовчи фуқаро С.Якубоваlfy келиб тушган. Унда қайд этилишича, фуқаро 2020 йил март ойида Булунғур туман марказида жойлашган “Kamilla Travel” МЧЖдан Россия Федерациясига кетиш мақсадида Самарқанд-Москва йўналиши бўйича 4 дона авиабилетни 1 миллион 630 минг сўм эвазига олган.

Бироқ 2020 йил 15 мартдан юртимизда карантин эълон қилингани сабабли билет эгалари кетолмай қолади. Шундан сўнг, истеъмолчи бир неча маротаба авиакасса ходимига чипта пулларини қайтариб беришини сўраб мурожаат қилган бўлсада, сотувчи бундан бош тортган.

Мазкур мурожаат ўрганилиши натижасида истеъмолчи фойдасига 1 миллион 630 минг сўм маблағ ундириб берилишига эришилди.

Шунингдек, Бухоро шаҳрида яшовчи О.У.дан келган мурожаатда истеъмолчи Бухоро шаҳар марказий бозорида жойлашган маиший техника савдо дўконидан “Samsung” русумли совутгични (кондиционер) 5 миллион 70 минг сўм эвазига харид қилади, бироқ орадан кўп вақт ўтмасдан совутгич ишдан чиқиб қолади. Бу борада сотувчига бир неча маротаба мурожаат қилганда эса, сотувчи рад жавоби берганини таъкидлаган.

Мурожаат Федерациянинг Бухоро шаҳар жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида, истеъмолчига совутгич учун тўланган пуллар тўлиқ қайтарилишига эришилди.