Штаб Қўнғирот компрессор станциясида бўлиб, бу ердаги цехлар фаолиятини кўздан кечирди. Бугунги кунда 270 нафар ходим меҳнат қилаётган ушбу станцияда 12 та агрегат мавжуд. Шунингдек, 1 гектар майдонда жойлашган мураккаб технологик қурилма – газ қуритиш ускунаси ва турли ўлчамдаги қарийб 500 километр магистраль газ қувурларига хизмат кўрсатилади. Айни кунларда 3 та агрегат иш ҳолатида, 7 таси захирада ва 2 таси жорий таъмирланяпти.

Маълумот учун, Қорақалпоғистон республикаси истеъмолчиларига 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида жами 1679,9 миллион куб/метр табиий газ етказиб берилади. Бу ўтган мавсумга нисбатан 34,0 миллион куб/ метрга ёки 2,1 фоизга кўпни ташкил қилади.

Қорақалпоғистон республикаси истеъмолчиларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида узунлиги 8911,5 км бўлган газ қувурлари ва 5141 та газ тақсимлаш пунктларидан фойдаланилади.

Шу кунга қадар умумий узунлиги 2,5 км бўлган газ қувурлари реконструкция қилинди, 5 141 та газ тақсимлаш пунктлари техник тафтишдан ўтказилди.

Жорий йил 1 октябрдан бошлаб истеъмолчиларни газ билан таъминлашни яхшилаш мақсадида қўшимча 17 та махсус техника ва 68 нафар ходимлардан иборат, 17 та бригада фаолият юрита бошлайди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.