Хоразм вилояти Гурлан туманида яшовчи фуқаро Ғ.Давлетов томонидан 2021 йил 7 май куни  Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 ишонч телефони орқали мурожаат келиб тушди.

Унда таъкидланишича, истеъмолчи Ғ.Давлетов Урганч шаҳрида жойлашган “Ориент Авто Лизинг” МЧЖ билан 2020 йил 15 октабр куни Давлетов Фарход номига Дамас русумли машинага 28.087.269  (йигирма саккиз миллион саксон етти минг икки юз олтмиш тўққиз ) сўм тўлов қилиб шартнома имзолаган. Бироқ ушбу машина шартнома муддати ўтганидан кейин хам келмаганидан норози бўлган фуқаро пулини қайтариб беришларини сўраб, ариза билан мурожаат қилганида хам пули қайтариб берилмаган.

Мурожаатдаги ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида Федерациянинг Урганч шаҳар жамияти “Ориент Авто Лизинг” МЧЖ ходимлари ва истеъмолчи билан биргаликда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижасига кўра, 28.087.269  (йигирма саккиз миллион саксон етти минг икки юз олтмиш тўққиз)  сўм пул маблағ истеъмолчига олиб берилишига эришилди.

Шунингдек, Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи фукаро Б.Бахтиёржонов томонидан келган мурожаатда истеъмолчи, Андижон шахрида фаолият юритаётган тадбиркор Казихажаев Хаётилло Лутфулаевичдан савдо дўконидан  SAMSUNG А 71 русумли телефонни  4.500.000 (тўрт миллион беш юз минг) сўм эвазига сотиб олган. Орадан бир кун ўтиб эса 1170 ракамидан IMEI кодини руйхатдан ўтказиш тўғрисида смс хабарнома келган. Сотувчига бу ҳақда мурожэаат қилган, бироқ у ҳеч кандай муаммо йўқлиги, телефон аллақачон рўйхатдан ўтказилганини айтиб ўтган. Бироқ, истеъмолчи орадан бироз вақт ўтиб, телефон умуман ишламай қолганлигини айтиб ўтган. Мазкур мурожаат Федерация масъул ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида телефон худди шу русумдаги янги телефонга алмаштириб берилишига эришилди.

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ахборот хизмати