Баён этилишича, фуқаро ўз хонадонига пластик эшик ва дераза роми ўрнатиш учун туман марказида жойлашган тадбиркорлик субъекти билан шартнома тузади ва бошланғич бадал сифатида жами 5 750 000 сўм тўлайди. Оғзаки келишувга асосан тадбиркорнинг маҳсулотни 7 кун ичида ўрнатиб беришига келишилган. Бироқ орадан 20 кун ўтса ҳам эшик ва дераза ромлари истеъмолчига етказиб берилмаган. Истеъмолчи бир неча маротаба мурожаат қилганига қарамай, тадбиркор турли баҳоналар билан ишни ортга суриб келган. Мурожаат ўрганилиши натижасида маҳсулот учун тўланган маблағ истеъмолчига қайтарилди.
Шундай мурожаатлардан бири Бухоро шаҳрида яшовчи Б.С. томонидан йўлланган. Унда истеъмолчи "Чинор мебель" дўконидан 4 050 000 сўмга юмшоқ мебель жамланмасини сотиб олгани, аммо орадан бир ой ўтар-ўтмас мебел таъмирталаб аҳволга келиб қолгани қайд этилган. Тадбиркорга қилинган мурожаат эса, эътиборсиз қолдирилган айтиб ўтилган. Ушбу мурожаат ўрганилиши натижасида юмшоқ мебеллар тадбиркор томонидан сифатли таъмирлаб берилди.