Унга кўра 2020 йил январь-декабрь ва 2021 йил январь-апрель ойлари давомида жамият тасарруфида бўлган электр тармоқ ва ускуналарда электр энергиясининг технологик йўқолишлари ва қувват коэффициентини пасайиши оқибатида электр энергиясини қўшимча технологик йўқотишларини ҳисоб-китоблари таҳлил қилинди.

Самарқанд туман “Зарафшон” электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчи тасарруфида бўлган қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пунктида 2020 йил давомида 3216 кВт*соат актив, 23208 кВар*соат реактив электр энергиянинг амалдаги технологик йўқолишлари содир бўлган.

Бундан ташқари 2020 йил давомида истеъмолчи томонидан реактив қувватни компенсация қилиш ишлари бажарилмагани учун қувват коэффициентини пасайиши оқибатида электр энергиясини қўшимча технологик йўқотишларини ҳисоблашда электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз равишда истеъмолчи ҳисоб картасига 27844 кВт*соат актив энергиянинг йўқолишлари киритилган.

Амалда эса истеъмолчи тасарруфида бўлган қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пунктида 2020 йил давомида 8624 кВт*соат актив 2021 йил январь-апрель ойларида 2533 кВт*соат актив электр энергиянинг технологик йўқолишлари содир бўлган.

Истеъмолчи томонидан 2020 йил давомида ойма-ой истеъмол қилинган электр энергияси, трансформаторда бўлган электр энергиянинг технологик йўқолишларини ҳисобга олган ҳолда истеъмолчи томонидан реактив энергияни компенсация қилиш ишлари етарли даражада бажарилмагани оқибатида тармоқларда актив энергиянинг қўшимча йўқолишлари ҳисоб-китоби амалга оширилганда, истеъмолчи томонидан 2020 йил ва 2021 йил январь-апрел ойлари давомида жами 11157 кВт*соат актив энергиянинг қўшимча йўқотилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Яъни электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчининг ҳисоб картасига 19 787 кВт*соат бўйича 8 904 150 сўм ортиқча тўловлар киритилганлиги аниқланди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан “Самарқанд ҲЭТК” АЖга тегишли кўрсатма берилди, дея хабар беради “Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати.