Унда агентлик раҳбарияти, Янгийўл шаҳар ҳокими, Давлат солиқ қўмитаси раиси маслаҳатчиси, бошқа вазирлик ва идоралар раҳбар ходимлари бевосита иштирок этди, шунингдек, жараёнларни туман(шаҳар) ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари видеоалоқа воситаси орқали кузатиб борди.

 Тадбирда давлат раҳбарининг маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида агентлик томонидан жорий йил биринчи чоракдан республиканинг 12 та туман ва шаҳарларида ҳамда 1 ноябрдан барча туман ва шаҳарларда ҳоким ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК, KPI) асосида баҳолашнинг эксперимент тартибида йўлга қўйилгани, жараён ва натижалар, ЭМСКни жорий этишда шаффофлик, инсон омилини қисқатириш мақсадида ишлаб чиқилган электрон тизимни тегишли вазирлик ва идоралар маълумотлар базаси билан интеграция қилиш жараёнлари, келгусида амалга оширилиши режа қилинган ишлар муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ЭМСК жорий қилинган ҳудудлар: Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ва Янгийўл шаҳрида, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри, Ҳазорасп, Янгибозор ва Янгиариқ туманларида, Андижон вилоятининг Бўстон тумани ва Хонобод шаҳрида, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри ва Қува тумани, Наманган вилоятининг Чортоқ тумани.

ЭМСКни мамлакатимизда жорий этишда ўрганилган хориж тажрибасига кўра, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо 31 та давлатда (АҚШ, Франция, Австрия, Япония, Корея ва бошқалар) самарадорликни баҳолаш тизимлари йўлга қўйилган. Масалан, Австрияда 2013 йилдан буён натижага йўналтирилган давлат бошқаруви тизими қўлланилган. Мазкур тизимга кўра, ҳар йили федерал молиявий қонундаги вазифалар, босқичма-босқич бош бошқармалар, алоҳида таркибий тузилмалар, гуруҳлар ва ниҳоят алоҳида давлат хизматчилари даражасига туширилади. Мазкур тизимнинг ўзига хос жиҳати, ҳар бир давлат хизматчисининг стратегик мақсад ва вазифаларга эришишда қўшган ҳиссасини баҳолаш имкониятининг мавжудлиги ҳамда тизимнинг шаффофлигидир.

Мирзо Улуғбек Мадалимов,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати етакчи инспектори