Илк бор ташкил этилаётган мазкур Олимпиадада республиканинг 14 та IT-мактабларидан жами 770 нафар 6-11 синф ўқувчилари иштирок этди.

IT-мактаблар ўртасида ташкил этилган олимпиада мусобақалари 2 босқичда, яъни мактаб ва республика даражасида ўтказилди (9-11 синфлар учун спорт дастурлаш, 6-8 синфлар учун Computer Science, 6-8 ва 9-11 синфлар учун IT-Бешкураш) ҳамда 1-босқичдан саралаб олинган 54 нафар мактаб ўқувчилари 2-босқичда ўзаро куч синашдилар.

Ҳар бир йўналиш бўйича 1-,2-,3-ўрин ғолибларини муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш мақсадида, Халқ таълими вазирлиги томонидан ноутбук, китоблар тўплами ҳамда IT Park томонидан сертификат, эсдалик совғалари топширилди.