Тадбирда вилоят Aхборот технологиялари бошқармаси, IT Park дирекцияси,  “Revochain Technology” МЧЖ  компанияси директори ва вилоят соҳа ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Мазкур марказни ташкил этишдан асосий мақсад — ёшлар бандлигини таъминлаш, ўз ҳудудидан туриб хорижий компаниялар билан ишлаш имкониятини яратиш ва вилоятда IT хизматлар экспорти ҳажмини оширишдан иборат.

Марказда 20 нафар иқтидорли ёшлар учун уч ойлик ўқув курсларига старт берилди.