Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилишича, жорий йилнинг 1 мартидан дунёнинг барча мамлакатлари фуқаролари Италияга ҳеч қандай чекловларсиз келиши мумкин. Энди уларда вакцина олганлиги тўғрисида, соғлиги тўғрисида маълумотнома ва COVID-19 га салбий тест бўлса кифоя.
Вазирликнинг билдиришича, мамлакатда COVID-19 билан боғлиқ эпидемиологик вазият яхшиланиб бормоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда, бир-кеча-кундузда 60029 кишида коронавирус аниқланган, 89993 киши бу касалликдан соғайган, 332 киши эса вафот этган.