У Рим ва Неаполь шаҳарлари оралиғида жойлашган бўлиб, бир вақтлар 2000 га яқин аҳолига эга обод марказ бўлган.

Мазкур жойда қазиш ишлари 2010 йилда бошланган, аммо натижалари эндигина эълон қилинди. Тадқиқотни Кембриж университети мутахассислари олиб боришди.

Тарихий йилномаларда шаҳар Интерамна Лиренас номи билан аталган. У милоддан аввалги 312 йилда дарё ва асосий йўл ўртасидаги стратегик жойда юзага келган. Шаҳар Рим билан ҳам, Италиянинг жануби билан ҳам савдо алоқаларини ўрнатган, бу унинг гуллаб-яшнашига хизмат қилган, деб хабар беради mir24.tv.