Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Тушиа университети Италиянинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири бўлиб, Витербо шаҳрида жойлашган. 1979 йилда ташкил этилган ушбу университет 6 та ўқув факультетидан иборат. Олийгоҳ қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар бўйича кадрлар тайёрлайди. Университет халқаро QS рейтингида 901–950 ўринларни эгаллаган.
Институт раҳбари меҳмонларга олий таълим муассасасининг фаолияти, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабаларга яратилган шароитлар, халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳамда амалдаги илмий лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумот берди. Бундан ташқари, меҳмонлар институтда амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар, талабалар стартапларини билан бевосита танишиш имкониятига ҳам эга бўлишди.
Учрашув давомида истиқболдаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилиниб, тўртта таълим йўналиши бўйича қўшма дастурлар ишлаб чиқилиши, шунингдек, Италиялик профессор-ўқитувчиларнинг институтда дарс бериши бўйича келишувга эришилди. Ҳамкорликдаги қўшма таълимга Марказий ва Яқин Шарқ мамлакатларидан мингга яқин талабалар жалб қилиниши режалаштирилди.
Институтнинг мана шундай нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиши профессор-ўқитувчилар, талабалар учун янги имкониятларни очиб, таълим сифатининг ошишига, илмий фаолиятнинг юксалишига, битирувчи талабаларнинг халқаро даражада рақобатбардош кадр бўлишида ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.