Хоразм вилояти Хива туманидаги 3-сонли умумтаълим мактаби “IT-марказ”ида  Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман бўлими  томонидан  «ITWomenUz–2021» лойиҳаси  бўйича  ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган бир гуруҳ хотин-қизларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Лойиҳа доирасида “Компьютер саводҳонлиги”, “Электрон тижорат” бўйича ташкил этилган 36 соатлик ўқув курсида таҳсил олган 15 нафар хотин-қизларга касбий малака сертификатлари ва эсдалик совғалар топширилди.