Ушбу ёзги мактаб 2 босқичдан иборат бўлиб, 1-босқич жорий йилнинг 15-28 август кунлари Болгар давлат тарихий-меъморчилик музей-қўриқхонасида бўлиб ўтган. 2-босқичга оид тадбирлар эса 12-25 сентябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Айни пайтда Арк қўрғони ҳамда Бухоро давлат университетида гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий дарслар давом этмоқда. Дарсларни архезоология, кошинкорлик, тарих, палеоантропология, технология ва реставрация соҳаларида ўтказиш мўлжалланган. IХ халқаро археология мактаби ташкилотчилари Татаристон Республикаси Фанлар академияси А.Х.Халиков номидаги археология институти, Қозон федерал университети, Болгар давлат тарихий-меъморчилик музей-қўриқхонаси, Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти (IICAS), Самарқанд давлат университети, “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети ҳисобланади.

Тадбирда Россия, Белоруссия, Колумбия, Сурия, Туркия, Қозоғистон каби 10 га яқин давлатдан 50 дан ортиқ мутахассислар иштирок этмоқда. IХ халқаро археология мактаби иштирокчилари 18 сентябр куни Сармишсой дарасидаги 10 минг йилдан ортиқ ёшдаги петроглифларни ўрганиш учун Навоий вилоятига ташриф буюришади.