Тест синовлари 9 январь куни Сирдарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 7-синфга қабул учун, 12 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Бухоро, Навоий, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 5-синфга қабул учун бўлиб ўтди.
Бунда ўқувчилар математика (20 та) ҳамда она тили ва адабиёт (10 та) фанларидан тест синовларини топширди.
Тест синовларида жами иштирок этиши белгиланган 1 692 нафар талабгордан 1 491 нафари иштирок этди.
Иштирокчиларнинг тест материаллари текширилгандан сўнг, натижалар Халқ таълими вазирлигига тақдим этилади.