Қайд этилишича, “Uzcosmos” агентлигининг Давлат космик мониторинги дастури доирасида олиб борилган кузатишлар натижасида июнь ойининг бугунги кунига қадар Республиканинг 10 та вилоятида 639 та мана шундай салбий ҳолат бўйича 5350 гектар майдон ноқонуний тарзда ёқиб юборилган.
Космик таҳлиллар ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланмоқда.
- Тошкент вилоятида 27 та ҳолат 413,5 гектар;
- Сирдарё вилоятида 32 та ҳолат 341,9 гектар;
- Жиззах вилоятида 7 та ҳолат 74,9 гектар;
- Бухоро вилоятида 16 та ҳолат 96,3 гектар;
- Андижон вилоятида 248 та ҳолат 2345,7 гектар;
- Фарғона вилоятида 13 та ҳолат 66,2 гектар;
- Наманган вилоятида 3 та ҳолат 36,7 гектар;
- Сурхондарё вилоятида 253 та ҳолат 1823 гектар;
- Хоразм вилоятида 31 та ҳолат 99,5 гектар;
- Қорақалпоғистон Республикасида 9 та ҳолат 52 гектар.
Мазкур вазиятлар бўйича тезкор ахборотлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Экология, атроф – муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идораларга юборилган.
“Uzcosmos” агентлиги бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларни тез ва арзон йўл билан йўқ қилиб юборишга бўлган ҳаракат Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача жарималар қўлланилишига сабаб бўлади. Зарар миқдори катта бўлган тақдирда ҳаттоки жиноий жавобгарликкача олиб бориши мумкинлигини эслатди.
Эслатиб ўтамиз, "Uzcosmos" агентлиги ушбу ҳолатларни сунъий йўлдош суратлари орқали кунлик мониторинг қилиб боради, — дейилади хабарда.