Уларнинг устоз ва мураббийларининг ойлик маошига 100 фоизгача устама тўланади. Бундай имтиёз ва енгилликлар хусусий ижодий гуруҳларга ҳам татбиқ этилади. Ҳар йили 100 нафар ёшнинг давлат ҳисобидан хорижий маданият-санъат даргоҳларида таълим олиши йўлга қўйилади.
Юртимиздаги ёш истеъдодларни аниқлаб, юзага чиқарадиган, продюсерларни қўллаб-қувватлайдиган бизнес лойиҳаларини кўпайтириш мақсадида “Ижодга инвестиция” жамғармаси ташкил этилади ва йилига 200 миллиард сўм берилади.