Қонун лойиҳаси билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини халқаро стандартлар асосида янада мустаҳкамлаш, уларнинг одил судловдан тўлиқ ва тенг фойдаланишини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини манзилли ва самарали ташкил этиш назарда тутилмоқда. Хусусан, қонун лойиҳасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ва «Камбағал оилалар реестри» негизида шакллантирилган «Ижтимоий реестр»га киритилган оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ягона механизмини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Унга мувофиқ, ижтимоий хизматлар, нафақалар, имтиёзлар ва бошқа кафолатлар Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тақдим этилади. Бундан ташқари, Солиқ кодексига ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашни рағбатлантирувчи қатор имтиёзлар киритилмоқда.
Жумладан,
Яъни, ота-она фарзанди учун нодавлат боғча ва мактаб таълими тўловлари бўйича даромад солиғидан бериладиган имтиёзлар ўзгалар парваришига муҳтож вояга етмаган шахсларининг оила аъзолари учун тўланадиган тўловларга ҳам татбиқ этилади.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар меҳнат қилаётган корхоналар учун, мол-мулк ва ер солиғи бўйича қўшимча енгилликлар бериш яъни таклиф қилинмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига ортиқча тўланган нафақаларни ундириш юзасидан судга мурожаат қилишда давлат божини тўлашдан озод қилиш белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан ижтимоий ёрдам ва хизматларнинг манзиллилиги таъминланади. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун қўшимча имкониятлар яратилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.