Шундай таъсирга дуч келган компаниялардан бири — илгари машҳур бўлган Qantas Group, авиакомпаниясидир, деб хабар беради ББC.

“Пандемиянинг авиакомпанияларга салбий таъсири шубҳасиз. Коронавирус кўплаб авиакомпаниялар учун ҳалокатли бўлиб, уларнинг ҳаётини хавф остига қўйди. Ушбу соҳани тиклаш бироз вақт талаб этади ва албатта бу ҳолат ўзгарувчан бўлади”, деди Qantas Group бош директори Алан Жойс.

Шунингдек, Жойс “келгуси йилда сезиларли даражада жиддий йўқотишлар” бўлишидан огоҳлантирди. Компания учун бу йилги йўқотишларнинг аксарияти активларни ҳисобдан чиқариш ва захиралар билан боғлиқ.

Коронавирус таъсирининг оқибатларидан бири бу ходимларнинг қисқариши бўлди. Июнь ойида Qantas Group гуруҳи коронавирус пандемиясидан кейинги оптималлаштириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар доирасида 6000 ишчини ишдан бўшатишини эълон қилди.

Авиакомпаниянинг таъкидлашича, ушбу қисқартиришларнинг учдан икки қисми сентябрь ойи охирига қадар амалга оширилади. Бундай қисқартириш авиакомпаниянинг инқирозгача бўлган умумий сонининг тахминан бешдан бирини ташкил этади. Иш жойларини қисқартиришдан ташқари яна 20 минг ходим вақтинча таътил олмоқда.

Дунё бўйлаб ташувчилар миллиардлаб доллар йўқотиш ва ўн минглаб иш жойларининг қисқартирилганлиги ҳақида хабар беришди. Дунёнинг аксарият мамлакатларидан фарқли ўлароқ, Австралия ҳукумати ўз фуқароларига ва доимий яшовчиларга мамлакатни тарк этишни тақиқлаб қўйди.

Ички саёҳат Qantas Groupнинг даромадли йўналишларидан биридир. Сидней-Мелбур парвозлари айниқса машҳур эди. Аммо ҳозир мамлакатнинг деярли ҳар бир штати ва ҳудуди ўз чегараларини қолган қисмларга ёпиб қўйди, шунинг учун саёҳат қилиш имконияти минимал даражага туширилди. Пойтахт Канберрада йўловчилар сони шунчалик камки, аэропорт шанба кунлари ёпилади.