Янгиланган шарҳнинг Ўзбекистонга оид хулосаларида айтилишича, Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш 5,1 фоизни ташкил этиши (Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги ҳозирда прогноз қилинаётган энг юқори ўсиш) ва ўрта муддатли истиқболда босқичма-босқич тезлашиши кутилмоқда.

Россиянинг Украинадаги уруши ва Россияга қарши жорий этилган санкциялар билан боғлиқ транспорт логистикасидаги қийинчиликлар озиқ-овқат ва энергия нархларининг юқори бўлишига ва шахсий истеъмолни камайтиришга туртки бўлиб қолиши кутилмоқда.

Глобан молиявий институт мулоҳазаларига кўра, олтин ва мис экспортидан тушумларнинг ортиши, давлат инвестицияларнинг секинлашиши бюджет тақчиллигини ЯИМга нисбатан 3,3 фоизгача қисқаришига олиб келиши мумкин.

Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукумати ташқи қарзлар бўйича чекловларга амал қилишига ишонмоқда, умумий ташқи қарзнинг ЯИМга нисбатан 55 фоизгача қисқариши прогноз қилинган. Шунингдек, камбағаллик даражаси 12 фоизгача тушиши кутилмоқда.