Шу билан бирга, давом этаётган ерости силкинишлари туфайли бу миқдор ошиши мумкин.

6 февраль куни содир бўлган иккита жуда кучли зилзила Туркияга 34,2 миллиард доллар зарар етказди, бу 2021 йилги мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 4 фоизига тенг.

Умумий зарарнинг 53 фоизи (18 миллиард доллар) турар-жой бинолари, 28 фоизи (9,7 миллиард) нотурар жойлар (тиббиёт муассасалари, мактаблар, давлат идоралари) ва 19 фоизи (6,4 миллиард) инфратузилма билан боғлиқ.

Жаҳон банки прогнозларига кўра, табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва тикланиш мамлакатга янада қимматга тушиши мумкин. Унинг қиймати зарар миқдоридан икки баравар ошиб кетиши мумкин. Зилзилалар қийматидан ташқари, иқтисодий таназзул билан боғлиқ ЯИМ йўқотишлари ҳам қўшилади, дея қўшимча қилди ташкилот, дейилади mir24.tv сайтида.