Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлиб турган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов мазкур учрашувда онлайн равишда иштирок этди.

Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Ж. Мақсудов ва Вазирлик Марказий аппаратининг раҳбар-ходимлари ҳам қатнашди.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жаҳон банки билан ҳамкорликда бир нечта лойиҳаларни амалга ошириб келяпти.

Учрашув давомида соҳани янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар ва истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди. Томонлар лойиҳаларни ҳамкорликда самарали давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.