“COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган қийинчиликларга қарамай, менинг ташрифим Ўзбекистоннинг трансформация жараёнларини давом эттиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги қатъияти ҳар доимгидек юқори даражада эканини яққол кўрсатди.
Сизни ва мамлакатингиз ҳукуматини ишонтириб айтаманки, биз Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлида қудратли, кенг қамровли ва барқарор иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг янги босқичини қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, - дейилади, жумладан, мактубда.