Шу йилнинг 30 июлидан 24 августига қадар Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги ўтказилади.

Ушбу мусобақанинг соврин жамғармаси 2,5 миллион еврони ташкил қилади. Айни дамга қадар очиқ тоифадаги турнирда эркаклардан 206 дан 146 нафар, аёлларда эса 103 дан 71 нафар шахматчининг қатнашиши аниқ бўлиб улгурган.

Жаҳон кубогида америкалик Фабиано Каруана, франциялик Максим Вашье-Лаграв, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу, ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов, озарбайжонлик Теймур Ражабов ва Шахрияр Мамедьяров каби шахматчилар ҳам дона суради.

Ушбу жаҳон кубогининг энг яхши 3 нафар шахматчиси жаҳон тожи учун даъвогарлар турнирида қатнашади ва ўзаро якуний ғолибни аниқлашади.