“Хитой 2020 йилда COVID-19га қарши курашиш мақсадида ишлаб чиқарилган тиббиёт воситалари экспорти бўйича етакчи бўлди. Мамлакат қиймати 105 миллиард доллар тиббий воситалари экспорт қилди. Бу мазкур мамлакатнинг 2019 йилдаги кўрсаткичидан 2,8 мартага кўп деганидир”, дейилади ҳужжатда.

Ташкилотнинг маълумотларига қараганда, пандемияга қарши курашишда қўлланиладиган воситалар — тиббий ниқоб, ўпкани сунъий шамоллатиш воситаси, стерилизаторлар, ультратовушли сканерларнинг савдоси ўтган йили 31 фоизга ошган.

2020 йилда тиббиёт воситаларининг савдоси дунё бўйича 2,343 триллион долларни ташкил этди. Бу 2019 йилга қараганда 16 фоизга кўп.