Шу сабабли реактор электр энергиясини ишлаб чиқара олмайди ва тармоққа узата олмаяпти.
Япония ОАВ маълумотларига кўра, реакторни дастлаб январь ойида ишга тушириш режалаштирилган эди. Бироқ техник муаммолар туфайли жараён кечиктирилиб, фақат 9 февраль куни ишга туширишга эришилган.
15 февралдан синов режимида электр энергияси ишлаб чиқариш бошланиши кутилган эди. Аммо нейтронларни бошқарувчи ускуналардан бири ишдан чиққан. Шу боис АЭСни тўлиқ ишга тушириш камида ярим кунга кечиктирилиши маълум қилинди.
Режага кўра, реактор 18 март куни саноат миқёсида ишга туширилиши лозим. Айни пайтда мазкур муддатлар ўзгариши ёки ўзгармаслиги бўйича расмий изоҳ берилмаган.
Маълумот учун, “Касивадзаки-Карива” АЭС 2011 йилда Фукусима-1 атом электр станциясидаги авариядан сўнг фаолиятини тўхтатган эди.