Анжуманда Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидовнинг вилоят туристик салоҳияти ва университет фаолияти, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Жобир Эловнинг Ислом цивилизацияси ривожидаги Бухоронинг ўрни ҳамда “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти раҳбари Жалолиддин Сабуровнинг мазкур мадраса тарихи ва фаолиятига бағишланган маърузалари тақдим этилди.
Хорижий иштирокчилар Имом Бухорийнинг авлодларга қолдирган бой ва қимматли илмий мероси, ҳаёти ва ислом цивилизацияси ривожида тутган ўрни ҳамда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти, мамлакатимизда туризм инфратузилмаси ва меҳмондўстлик саноатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан таништирилди. Шу билан бирга 2020 йил Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом олами ташкилоти томонидан Бухоро шаҳрига “Ислом маданияти пойтахти” мақоми берилгани таъкидлаб ўтилди.
Тадбир якунида хорижий иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.