Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.С., Н.Ю. ва А.Т.лар ноқонуний равишда валюта қимматликларини ўтказиш орқали даромад орттиришни кўзлаб фуқарога 9 000 АҚШ долларини 95,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея хабар беради Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Ҳурматли фуқаролар, чет эл валютасини айирбошлашни фақат банк муассасаси ёки унинг шаҳобчалари орқали амалга оширишингизни сўраб қоламиз, бу билан нафақат ўзингизни асраган бўласиз, балки қалбаки валюта қимматликларига дуч келишни олдини оласиз.