-87 килограмм  вазн тоифасида "Токио – 2020" иштирокчиси Жалгасбай Бердимуратов чорак финалда Мўғулистон (11:0), ярим финалда Ҳиндистон (8:0) вакилларига бирорта ҳам балл бермасдан йирик ҳисобларда ғалаба қозонган ва финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Афсуски, Жалгасбай Бердимуратов олтин медаль учун баҳсда эронлик Носир Ализодага имкониятни бой берди(1:3).

Ҳозирча Ўзбекистон юнон-рум курашчилари битта бронза ва битта кумуш медални қўлга киритди.