Учрашувда томонлар жорий йилнинг 11-15 апрель кунлари Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикасига ташрифи якунлари бўйича имзоланган Меморандумда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалий ижроси муҳокама қилинди.
Хусусан, томонлар транспорт ҳамда йўл хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, грант маблағларини жалб қилган ҳолда истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Ким Дэ Хо “KEC” корпорацияси Ўзбекистонда ДХШ асосидаги транспорт инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этишга катта қизиқиш билдираётганлигини маълум қилди. Шунингдек, у мазкур йўналишда истиқболли лойиҳаларни биргаликда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги маблағларини жалб этган ҳолда амалга оширишни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар муҳокама этилган масалалар юзасидан келгуси қадамларни белгилаб, ушбу йўналишда ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.
Жанубий Корея билан транспорт ҳамда йўл хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширилади
Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Жанубий Кореянинг “Korea Expressway Corporation” (KEC) корпорацияси хорижий лойиҳалар департаменти директори ўринбосари Ким Дэ Хо билан учрашди.
Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони кўҳна ва навқирон Самарқанд заминида қутлашдан мамнунлигини билдирди
- АҚШ давлат котиби Самарқандга келди
- Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”
- Самарқанд марказини “Ширин” массиви билан боғловчи замонавий кўприк қурилмоқда
- Биринчи Президент мақбараси зиёрат қилинди
- Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кескин кучайтирилади
- Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
- Давлатимиз раҳбари таълимдаги ислоҳотлар натижалари ва замонавий илмий инфратузилма билан танишди
- Мактаб ва олий таълимдаги ислоҳотларнинг навбатдаги вазифалари кўриб чиқилди