Учрашувда томонлар жорий йилнинг 11-15 апрель кунлари Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикасига ташрифи якунлари бўйича имзоланган Меморандумда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалий ижроси муҳокама қилинди.
Хусусан, томонлар транспорт ҳамда йўл хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, грант маблағларини жалб қилган ҳолда истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Ким Дэ Хо “KEC” корпорацияси Ўзбекистонда ДХШ асосидаги транспорт инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этишга катта қизиқиш билдираётганлигини маълум қилди. Шунингдек, у мазкур йўналишда истиқболли лойиҳаларни биргаликда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги маблағларини жалб этган ҳолда амалга оширишни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар муҳокама этилган масалалар юзасидан келгуси қадамларни белгилаб, ушбу йўналишда ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.
Жанубий Корея билан транспорт ҳамда йўл хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширилади
Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Жанубий Кореянинг “Korea Expressway Corporation” (KEC) корпорацияси хорижий лойиҳалар департаменти директори ўринбосари Ким Дэ Хо билан учрашди.
Аичи–Нагоя–2026: Ўзбекистон делегацияси 42 спорт турида юрт шарафини ҳимоя қилади
- Нақшбандийлик анъанаси: тинчлик ва бағрикенглик ғоялари халқаро конференцияда
- Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди
- Ўзбекистонда хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?
- Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15 октябргача узайтирилди
- Саида Мирзиёева: Президентимиз билан бирга Қорақалпоғистондаги қатор объектларда бўлдик
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- Қидирувдаги шахс аёлларни террорчилик ташкилотларига жалб қилгани айтилмоқда
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади