Материалда таъкидланганидек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайлангач, тараққиётнинг янги босқичида кучли фуқаролик жамияти ривожига алоҳида эътибор бера бошлади. Мамлакатда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёни жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олди.
«Ислоҳотларнинг янги босқичида халқ билан мулоқот ўрнатишда ва муҳим ижтимоий-сиёсий масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишда давлат органлари томонидан аҳоли фикрини ҳисобга олиш тизими шакллантирилди, - дея қайд этилади материалда. - Фуқароларнинг давлат бошқарувида иштирокини амалий таъминлаш масаласи Президент илгари сурган ташаббус асосида кун тартибига қўйилгач, «халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» ғояси амалиётга тадбиқ этилди». Ушбу ғоя асосида жамиятда демократик ислоҳотларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг фаоллиги сезиларли даражада орта бошлади.
Хусусан, электорат манфаати йўлида қабул қилинган қонунлар, фармонлар, қарорлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, аввало, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги давлат органлари ва уларнинг раҳбарлари ишини жамоатчилик томонидан танқид қилиниши натижасида қатор камчилик ва муаммоларга чек қўйилди.
«Ўзбекистон Президенти давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида замонавий шаклда тизимли ва самарали мулоқот ўрнатиш, давлатни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва уларнинг амалий ижросини таъминлаш борасида самарали саъй-ҳаракатларни амалга ошириш борасидаги долзарб ҳаётий ғоя ва ташаббусларни илгари сурмоқда», - деб ёзади муаллиф.