Мазкур грант маблағлари доирасида Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бирлашмасининг Ўзбек-Корейс илмий техник маркази қошида саноат тажриба цехи ташкил этилади.

Ушбу цехга замонавий лаборатория жиҳозлари ҳамда технологик ускуналари олиб келинади. У эрда илмий ишланмаларни тижоратлаштириш дастурга асосланган ҳолда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, янги технологияларни жалб қилиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилади.