Жанубий Корея Шимолий Кореянинг шахслари ва ташкилотларига, шу жумладан қурол савдоси ва киберфаолиятга алоқадорликда гумон қилинаётганларга, жумладан Шимолий Корея разведкаси раҳбарига қарши бир томонлама санкцияларнинг 14-раундини жорий қилди.

Хабар қилинишича, санкциялар Шимолий Кореянинг 18 декабрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузган ҳолда “Хвасон-18” қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказганига жавобдир.

Сеул киберфаоллик ва қурол-яроғ савдоси билан боғлиқ саккиз нафар шахсни, жумладан, Kimsuky, Lazarus ва Andariel каби Шимолий Корея хакерлик гуруҳлари фаолияти ортида турган ташкилот раҳбари Ри Чхан Хо ҳам санкция қилинганлар рўйхатига киритилди. Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, бу гуруҳлар “ноқонуний киберфаолият” орқали КХДР учун валюта ишлаб чиқаради ва технологияларни ўғирлайди.

Шунингдек, рўйхатда Beijing New Technology директори Пак Ён Хан, Шимолий Кореянинг Хитойдаги элчихонаси собиқ ходими Юн Чхоль ҳамда Pan Systems Pyongyang компанияси ходимлари Рян Су Нё, Ким Син Су, Пэ Вон Чхоль, Ри Син Сон, Ким Бён Чхоль бор. Уларнинг барчаси у ёки бу даражада КХДРда қурол ёки тақиқланган материаллар савдоси билан шуғуллангани айтилади.

Ушбу санкциялар тўплами Президент Юн Сок Ёлнинг ҳукумати давридаги 14-санкциядир. Умуман олганда, Шимолий Кореянинг 83 фуқароси ва 53 та муассасага нисбатан санкция қўлланилган, деб хабар беради ria.ru.