Тошкент халқаро аэропортида уни  Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов  кутиб  олди.

«Корея Республикаси ташқи ишлар вазири жаноб Пак Чинни Тошкент халқаро аэропортида кутиб олдик, - деб ёзди  Ўзбекистон ТИВ раҳбари  ўзининг телеграм каналида. -  Пак Чин Ўзбекистонга аввал ҳам кўп марта келган бўлсада, Корея Республикаси ТИВ раҳбари сифатида илк бор ташриф буюрмоқда. Бугунги музокараларимиз кун тартиби жуда бой».