Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, тадбирда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов, Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги элчихонаси масъул ходимлари, олимлар ва талабалар иштирок этди. 

Мулоқот чоғида тиббий таълим йўналишида ўзаро алоқаларни кенгайтириш, истиқболда қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Тадбирда Жин Тэ Чангга Тошкент тиббиёт академиясининг «Фахрий профессор» унвони топширилди.  Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Жанубий Корея университети ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.