Чхунчхон-Пукто вилоятида сув босган автомобиль туннелидан одамларнинг жасади топилди, у ерда жами 13 киши ҳалок бўлди. Кучли ёмғир сабаб дарёнинг тошиб кетиши оқибатида 695 метр узунликдаги туннель сув остида қолди. Унда 15 та транспорт воситаси, жумладан, автобус қолиб кетди.

Ноқулай об-ҳаво туфайли 10,5 мингга яқин одам хавфсиз жойларга кўчирилди. Табиий офат 146 та йўл ва 139 та бинога зарар етказди. 28,6 хонадонда электр таъминотида узилишлар содир бўлди, деб хабар беради mir24.tv.