Фарғона вилоятининг боғларида етиштирилган гилос “UZ-SEGANG” қўшма корхонаси томонидан Жанубий Кореянинг ҳамкор “Sunfinite Co., Ltd.” компаниясига етказилган. Бу жорий мавсумдаги Фарғонадан амалга оширилган иккинчи тўғридан-тўғри рейсдир.
Талаб юқори бўлган ўзбек гилослари Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо корхоналари тармоғи орқали тарқатилади.
Мамлакатимизнинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонаси ходимлари ўзбек маҳсулотларини Корея Республикаси бозорига изчил олиб кириш бўйича изчил фаолият олиб бормоқда.