Жанубий кореялик машҳур блогерлар «Дунёни ўрганиш ҳаёти» (“Earth Exploration Life”) номли дастурида мамлакатимизнинг Тошкент, Самарқанд ва Бухоро каби тарихий шаҳарлари ҳамда ўзбек халқининг маданияти ва анъаналари, замонавий туристик инфратузилмаси, миллий таомлари ҳақида ҳикоя қиладилар.
Ижодкорлар ўзбек шаҳарларини таърифлаб, уларнинг тозалиги, маҳаллий аҳолининг меҳмондўслигини алоҳида қайд этадилар. Улар шунингдек, ватандошларини мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилишга чақирган.
– Саёҳатимиздан асосий мақсад Ўзбекистон маданияти ва тарихи билан яқиндан танишиш, қолаверса, сайёҳлар учун яратилган шароитларни кўриш ва буни Жанубий Корея аҳолиси ўртасида кенг тарғиб этишга қаратилган, – дейди Дон Вон Чон. – Самарқанд ва Бухоро менга жуда ёқди ва бу шаҳарларга яна албатта келаман.
«MBN Entertainment» YouTube-канали обуначилари сони 2 миллиондан зиёд бўлиб, каналга жойланган видеороликлар Жанубий Кореяда энг машҳур кўнгил очар канал ҳисобланади.