Апрелдан сентябргача рекорд даражадаги паст ҳаво ҳарорати қайд этилди.  Ўртача ҳаво ҳарорати -60,6 даражани ташкил қилган. Аввалги рекорд –60,1 даража бўлиб, 1976 йилда кузатилган.

Станцияда ўртача ҳаво ҳарорати сўнгги ўттиз йилдаги кўрсаткичдан 2,5 даража пастроқ экани аниқланди.

Висконсин университети метеорологи Мэтью Лаззаранинг сўзларига қараганда, бу йил қишда бир неча марта -73,3 даража совуқ ҳарорат кузатилган.

Жаҳон рекорди Восток станцияси томонидан қайд этилган бўлиб, ўшанда -89,2 даража совуқ ҳарорат қайд этилган.