Қувонарлиси, бироз аввал аёллар ўртасидаги беллашувларда икки вакиламиз финал йўлланмасини қўлга киритди. Ёшлар Олимпиадаси бронза медали совриндори Шоҳида Аҳмедова финалда олтин медаль учун курашадиган бўлди. 55 кг вазндаги курашчимиз 1/2 финалда ҳиндистонлик Сушма Шокинни муддатидан аввал мағлуб (9-0) эта олди. Унинг финалдаги рақибаси қозоғистонлик Марина Седнева бўлади. Бу икки курашчининг иккинчи даврадаги ўзаро баҳсида Седнева 12-9 ҳисобида устун келганди.  

50 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасмина Иммаева эса 1/4 финалда қозоғистонлик Светлана Анкичевани 7-0, 1/2 финалда мўғулистонлик Отгонжаргал Долгоржавни сўнгги балл (6-6) эвазига енгди. Энди Жасмина олтин медаль учун яна бир мўғул курашчиси Намуунтсегтсег Тсогт Очирга қарши гиламга чиқади.   

Шунингдек, кечки дастурда курашчи-қизларимиздан Актенге Кеунимжаева (53 кг) мўғулистонлик Буман Энхболдга, Ариухан Жумабаева (65 кг) қозоғистонлик Гауҳар Мукатайга қарши бронза медали учун баҳс олиб боради.