74 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Жасур Жайсунов финалда эронлик Мирхашем Ҳуссайнини мағлуб этди ва Осиё чемпиони бўлди, дея хабар беради Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати.
Жайсунов илк босқичда покистонлик Иқбол Муҳаммадни таслим қилганди-2:0. Чорак финалда ҳамюртимиз Чен Жун Веига ҳеч қандай имконият қолдирмаганди-2:0.
Ярим финалда Жайсунов покистонлик Аҳмад Бахлулни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб финалга чиққан эди.
Шу тариқа, терма жамоамизнинг мусобақада қўлга киритган медаллари 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронзани ташкил этмоқда.