Ҳамюртимиз, таниқли футболчи Жасур Яхшибоев Польшанинг “Легия” клуби билан шартномасини бекор қилди ва эркин агент сифатида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси сафига қўшилди.
25 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида “Пахтакор”, ОКМК, Беларуснинг “Энергетик-БГУ” ва “Шахтёр” Солигорск клубларида ўйнаган. “Легия”да ўйнаган пайтида ижара асосида Молдованинг “Шериф” жамоаси таркибида тўп суриб, ЕЧЛда “Реал” дарвозасига гол урган.