Бироз аввал -55 килограмм вазн тоифасидаги юнон-рум курашчимиз Жасурбек Ортиқбоев бронза медали учун кечган беллашувда кореялик Хеокжин Жеонни 8-0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва терма жамоамизга Осиё чемпионатидаги илк медални тақдим этди.
Афсуски, -63 килограмм вазн тоифасидаги вакилимиз Исломжон Баҳромов ҳиндистонлик Нираж Ниражга 4-7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Баҳромов ушбу беллашувда оёқ ва қовурға қисмидаги жароҳатлари билан ҳаракат қилганини таъкидлаш жоиз.