Мукофот жамғармаси 750 минг АҚШ долларидан иборат турнирда Жавоҳир Синдоров 1-турда германиялик Винсент Каймердан, 2-турда америкалик Левон Ароняндан, 3-турда словениялик Владимир Федосеевдан ва 5-турда собиқ жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенданни мағлуб этди.

4-турда Жавоҳир Синдоров амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу билан учрашуви дуранг билан якунланди.

Бугун кун давомида 6, 7, 8, 9-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Жавоҳир Синдоров ушбу турларда Хикару Накамура, Фабиано Каруана, Алиреза Фирузжа ҳамда Нодирбек Абдусатторов билан рўбарў келади.